UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0

12 апр 09:35
Янгиликлар

Бошқалар

Фарғонадаги Олимпия захиралари коллежида 4 миллиард сўмдан ортиқ пулни қиморга тикиб юборишди

Теглар :  Фарғона
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумот берди.

Прокуратура идоралари томонидан спорт соҳасига йўналтирилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши аҳволи тизимли равишда ўрганиб борилмоқда.

Шундай ўрганишларнинг бирида, Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилди. 

У эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд. сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.

Шунингдек, коллеж ўқитувилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган. 

Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд. сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
12 апр 09:47:16
Akrammjon SHermatov
Ta'limdan dinni uzoqlashtirishning oqibati shu. Birovni haqqidan qo'rqqanida shu ishni qilmasdi. Xaromdan qo'rqqanida shu ishni qilmasdi.
Silaram shu postni tagida mostbetni reklama qilib otiribsila. Keyin yana daxshat deyish bu noto'g'ri.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг