UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 фев 11:23
Янгиликлар

Футбол

Фаррух Сайфиев Ўзбекистон термасининг Осиё кубогидаги иштироки, “Навбаҳор”га ўтиши ва наманганлик мухлислар ҳақида фикр билдирди

Теглар :  Фаррух Сайфиев
Бир неча кун аввал “Навбаҳор” билан шартнома имзолаган Фаррух Сайфиев Наманган клуби матбуот хизмати учун интервью берди.

Фаррух, суҳбатимизни Осиё кубоги - 2023 мусобақасидаги миллий терма жамоамизнинг иштироки хусусидаги таассуротларингиз билан бошласак. Терма жамоамизнинг мазкур турнирдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Ассалому алайкум! Ўша мусобақада яхши иштирок этдик, деб ўйлайман. Биз яна ҳам узоқроққа боришга лойиқ эдик, аммо, афсус, насибамиз шу экан!

Қатар термасининг “тўсиғи”дан ўтишимизга нима етишмади, деб ўйлайсиз? Ҳар ҳолда вакилларимиз ўша баҳсда ёмон ўйнашмаганди...

- Қатарликларга қарши кечган ўйинда  иккинчи голни уришимиз керак эди, менимча. Шунда вазият пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Пенальтилар серияси эса ўзингизга маълум, албатта бу лотерея дегани. Унда эса ҳар нарса бўлиши мумкин. 

Энди “Навбаҳор”га ўтишингиз ҳақида гаплашсак. Жамоага кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

- Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим.

“Навбаҳор” таркибида машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Илк таассуротлар қандай?

- Дарҳақиқат жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман! 

Ўзингизга маълум, сўнгги мавсумларда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари ўртасида чемпионлик унвони учун ўзига хос кураш кечмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, пойтахтликлар сафидаги фаолиятингиз давомида бир кун келиб, наманганликлар таркибида ўйнаш ҳеч хаёлингиздан ўтганмиди?

- Тўғри айтдингиз, “Пахтакор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари охирги мавсумларда чемпионлик учун курашда юқори интригани юзага келтиришмоқда. Ушбу клубларнинг  ўзаро қарама-қаршилигида ҳам майдонда ҳақиқий жанг кечаётганини кўряпмиз. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик барча мухлислар  кутишади ва зўр қизиқиш билан томоша қилишади.

Футболчининг ҳаёти шунақа, кимдир келади, кимдир кетади. Насиб қилгани бўлади барибир! Биз - футболчилар  жамоамизнинг зафари учун меҳнат қиламиз. Қолгани эса Аллоҳдан деб биламан. Шунингдек, эртага нима бўлишини билмаймиз. Насибам қўшилган экан, янги мавсумда “Навбаҳор” либосида ўйнайман!

“Навбаҳор” борасида нима дея оласиз? Олдингизда кўплаб вариантлар бўлишига қарамай, жамоамизни танлашингизнинг сабаби нимада?

- “Навбаҳор”ни танлашимга юқорида таъкидлаганимдек, ушбу жамоа таркибида кўплаб дўстларим борлиги. Улар билан аввал ҳам бирга ўйнаганмиз, қолаверса, айримлари билан миллий терма жамоада бирга тўп тепяпмиз. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор”ни танладим, десам муболаға бўлмайди.

“Навбаҳор” мухлисларининг ижобий ҳамда салбий хислатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоа ишқибозларини юртимизда ўз ўринлари бор. Улар ҳақида салбий фикр айтолмайман ва бундай ниятим ҳам йўқ. Наманганлик мухлисларнинг “Навбаҳор”ни қандай қўллаб-қувватлашларини барча ҳамюртларимиз билишади. Шунинг учун улар ҳақида ортиқча гапириш ҳамда таъриф беришга ҳожат йўқ! Ишқибозлар мени ҳам илиқ тарзда кутиб олишди.

Сўнгги сўз ўрнидаги фикрларингиз?

- Аввало Қатардаги Осиё кубоги турнирида биз – футболчиларни қўллаган ва бизга ишонганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор” мухлисларидан ҳам янги мавсумда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз. Насиб этса, яна суҳбатлашамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг