UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Биргина Истомин Палембангга учмади, нима учун? 0 10:36ФОТО. Салом Жакарта, салом Палембанг! 2 09:36Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз Қатарга қарши баҳс олиб борадилар 3 09:23Новак Жокович Цинциннатида нимчорак финалга чиқди 0 08:12Александр Зверев АҚШдаги мусобақадан чиқиб кетди 0 07:00Olamsport.com вакиллари Индонезияда, бугун байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтади 3 06:13"Барселона" - Жоан Гампер кубоги соҳиби! 0 05:58Икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Светлана Радзивил билан интервью 0 05:30Чилич Цинциннатида иродали ғалабага эришди 0 04:55Федерер Цинциннатидаги турнирни ғалаба билан бошлади 0 04:18Испания Суперкубоги. "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди 1 14:53Исроил Мадримов: "Осиё ўйинларида умуман бошқа Мадримовни кўрасиз" 3 13:41Нигора Турсунқулова: "Олдимда қандай масъулият турганини ҳис қилиб турибман" 0 12:33Садриддин Сайматов: "Мусобақада бизни кучли рақиблар кутиб турибди" 0 11:22Гулноза Матниёзова: "Жуда ҳаяжондаман" 0

13 июн 12:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби маълум, жанг санаси ва манзили ҳам

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби номига ойдинлик киритилди.

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони 14 июль куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳридаги Lakefront Arena мажмуасида америкалик Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади. Америкалик бу боксчи фаолияти давомида 5та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жангини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган. 

Кевин Жерел Жонсон - 1992 йилнинг 27 сентябрь куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида дунёга келган. Айни пайтда фаолиятини дунё бокс маркази ҳисобланган Лас-Вегас шаҳрида олиб боряпти. 

Эътиборлиси шундаки, Кевин Жонсон бундан аввалги жангларини оғирроқ вазн тоифасида ўтказган. У super lightweight, Фазлиддин эса welterweight вазнида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Икки боксчи ўртасидаги жанг Ғоибназаровнинг вазнида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров фаолияти давомида 4та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалабага эришдан. Иккита жангини муддатидан аввал якунлаган. Фазлиддин сўнгги жангида Жесус Силвейрани мағлубиятга учратган.

   

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+2   
13 июн 14:18:48
Faruh Holmirzayev
мана енди жидкий ракиб
   
13 июн 19:43:46
8808
omad fazliddinga
   
13 июн 19:30:22
Bek Khamdamov
Dilshot Solihov
Fayzi omad negadur Qudratila yana oqsovoti WBC reytingida 4 chi o'rinda qachon jangi malum bolarkin -------------------------------------------------------------------------------------------------------------Qudratillo Abdukahhorov bn 10-15 kun avval passport stolda ko`rishib qolgandim. OVIR ga kelgan ekan. keyingi jangni Sentabrga rejalashtiryapmiz dedi
   
13 июн 16:43:33
Мистер Джокер
Fayziga omad shaxramdi raqibini kimligi aniq buldimi shaxram chempionlik kamariga tushsaxam buloradi prof boksdi uzini kursata oldi
   
13 июн 15:37:46
Dilshot Solihov
Fayzi omad negadur Qudratila yana oqsovoti WBC reytingida 4 chi o'rinda qachon jangi malum bolarkin
   
13 июн 15:14:00
Тимур Шавкатов
Fazliddinga omad endi jiddiy raqiblar bilan jang otqizish payti keldi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг