UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0

13 авг 23:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин ва Шаҳобиддинда нокаут, Аббосхон ютқазди ва жанг оқшомининг барча натижалари битта саҳифада

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс кечаси якунланди.

"Lift" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган жанг оқшоми натижаларидан ушбу саҳифа орқали хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди. 


Кечанинг марказий жангида Фазлиддин Ғоибназаров венесуэлалик Эйдер Паррага қарши жанг қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 38 сония ичида якунланди. Фазлиддин биринчи раунддаёқ кучли зарбаси билан рақибини нокаутга учратди. 


Бразилиялик боксчи, Токио Олимпиадаси чемпиони Эберт Консесао проф рингдаги дебютида никарагуалик Данни Мендозага қарши жанг қилди ва иккинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.  


Шаҳобиддин Зоиров 20 сонияда никарагуалик рақибини нокаутга учратди. 


Айни пайтда кубалик Адиер Эррера ва аргентиналик Мауро Пероуене ўртасидаги 8 раундлик жанг ўтказилмоқда. Кубалик боксчида ғалаба.


Жанг оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ сайтимизга жойлаштирилди. 


Лазизбек Мулложоновнинг британиялик Бассетга қарши жанги иккинчи раундда якунланди. У рақибини муддатидан олдин мағлуб этди. Рақиб секунданти оқ сочиқ улоқтирди. 


Миразизбек Мирзахалиловнинг қирғизистонлик рақибга қарши жанги учинчи раунддан сўнг тугади. Қирғизистонлик Ислом Торабаевнинг секундантлари жангни давом эттирмасликни маъқул кўришди. Миразизда - муддатидан олдин ғалаба! 


"Ҳумо арена"даги бокс оқшомида кичик танаффус: Артур Григорян, Муҳаммадқодир Абуллаев ва Муроджон Аҳмадалиев! Ўзбек боксининг ўтмишдаги ва бугунги кундаги чемпионлари. Уларга эсдалик учун чопонлар кийдирилди. Ташкилотчилар шунингдек Руфат Рисқиевни ҳам эсдан чиқаришмади!


Мужибилло Турсунов проф рингдаги дебютида Раҳматиллажон Шарифовга қарши жанг олиб борди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 


Аббосхон Йўлдошев Шоҳрухбек Кенжаевга қарши 6 раундлик жанг ўтказди ва очколар эвазига ютқазиб қўйди. Ҳакамлар бир овоздан Кенжаевнинг ғалабасини эътироф этишди. 


Кечанинг иккинчи жангида икки ўзбекистонлик боксчи ўзаро рингга кўтарилди: унда Фаррух Арслонов Тимур Абдураҳмоновни 6 раундлик жангда очколар эвазига мағлуб этди. 


Дастлабки жангда қозоғистонлик Нурим Дилшад учинчи раундда ғалабага эришди. 


Аббосхон иштирокидаги жангни томоша қилинг. 




Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилади. 


Жанг кечаси бошланмоқда. Бошловчилар кириш сўзи билан бошлаб беришди. 


Жанг оқшоми 18:30 да бошланади. 

Бугунги жанглар рўйхати билан: 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
14 авг 16:34:57
Мангуберди
Тегмасдан йикилиб,билдириб ку́йди договорняк эканлигини
   
14 авг 09:39:40
CHELSEA2211
Sayyohlarni yaxshilab mehmon qilish kerak...
   
13 авг 23:58:29
Vista 1981
Fazliddin Ğoyibnazarovni raqibi xayotda qanday kasb bilan shuģullanar ekan a. Zarba òtkazmasdan yotib oldiku. Ifloslik
   
13 авг 23:13:25
Predatorr
Olimpiada chempionlari haliyam nikaragualik taksistlar bn jang qilyaptimi
   
13 авг 23:06:58
Jonny
Teatr
   
13 авг 20:52:38
Analitik
Bir tiyinlik Abbosning axvoli vuhahahahah
   
13 авг 20:48:13
Ibroxim
Abboscha umuman bunday nufuzli musobaqalardan nari yurgani ma'qul.K'ordik piarchini axvolini birinchi raunddan oxirgi raundgacha jigardan zarba yedi abboscha ))))
   
13 авг 20:30:58
Davron Mirzakulov
Abboshonga anjondan chok 500 dollarlik zarbalar kelib qoldi yeb qoydi karillash kkmas yana ham zarba kotararkan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг