UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0

05 мар 09:30
Янгиликлар

Теннис

Fed Cup. Кореядан кейин Ҳиндистонга ҳам ютқаздик

БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Федерация кубоги давом этмоқда.

Осиё/Океания минтақасидан ўрин олган 1-гуруҳ баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Афсуски, қизларимиз гуруҳ босқичининг кетма-кет иккита учрашувида мағлубият аламини тотиб кўришди. Аввалига Жанубий Кореяга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган теннисчиларимиз кеча Ҳиндистон терма жамоасидан ҳам худди шу ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олишди. 

Акгул Аманмурадова Рутуя Бхосалега 6:2, 2:6, 5:7, Сабина Шарипова Анкита Райнага 5:7, 1:6 ҳисобида ютқазди. Ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган жуфтлик учрашувида эса Ясмина Каримжонова ва Ситора Нормуродовадан иборат тандем Совжаня Бависетти ҳамда Рия Бхатияга 3:6, 1:6 ҳисобида енгилди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг