UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Девис Кубоги: Канада дастлабки чорак финалчи 0 16:38Ўзбек шахматчиси АҚШда чемпион бўлди 0 16:24Усик Руис ҳақида фикр билдирди 0 16:00Моуринью "Тоттенхэм"даги маоши маълум қилинди 0 15:27Мейвезер нима сабабдан фаолиятини қайти тиклаш ниятида эмаслигини маълум қилди 0 15:02GFC 20. Нурмагомедовнинг рақиби ўзгарди 1 14:43Tренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизми соддалаштирилиб, тренерларнинг маоши оширилади 0 14:20Жозе Моуринью АПЛда иш бошлади 0 13:47Осиё чемпионатида совриндор бўлган ёш боксчиларимиз Мўғулистондан қайтиб келишди + ФОТО 1 13:20Байдарка ва каноэчиларимизнинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда 0 12:59“Яқин орада катта янгилик бўлади!” 0 12:38Уэльс терма жамоаси Евро-2020 га йўлланма олди 0 12:17ЎзДЖTСУ ҳамда Непал оғир атлетика терма жамоаси ўртасида Меморандум имзоланди 0 11:56Фьюри Уайлдер учун кутилмаган "сюрприз" тайёрлаб қўйибди 0 11:35Пакьяонинг навбатдаги рақиби деярли маълум 0

24 май 19:32
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Федор Емельяненкодан «калтак» еган олти нафар UFC чемпиони

ММА афсонаси Федор Емельяненко тарихда кўплаб кучли спортчилар устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритган.

Бугун «Сўнгги Император»нинг UFC чемпионлигини қўлга киритган олти нафар аралаш қоидалар жангчиларини «калтаклаган» жангларини эсга оламиз.

1 - Антониу Родригу Ногейра

Ногейра 2008 йилда UFC камарини қўлга киритган. Федор билан эса 2003 ва 2004 йилларда икки марта жанг қилган. Иккала баҳсда ҳам «Сўнгги Император» ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонган.


2 - Марк Коулман

Марк Коулман- ММА афсоналаридан бири. У 1997 йилда UFC чемпионлигини қўлга киритган. Марк ва Федор яқин дўстлар ҳисобланишади. Шундай бўлсада улар икки бор октагонда бир-бирига қарши жанг олиб борганлар. Биринчи жанг 2004 йилда ташкил қилинган бўлиб, унда Федор рақибини биринчи раунддаёқ қўл тирсаги усули билан мағлуб этган. Иккинчи жанг эса, 2006 йилда бўлиб ўтади. Бу жангда ҳам Емельяненко 2 раундда оғритувчи усул билан рақибини таслим қилади.


3 - Кевин Рэндлмен

Кевин Рэндлмен 1999 йилда UFC чемпиони бўлади. Федор ва Кевин жанги 2004 йилда ўтказилади. Бу жанг Федорнинг фаолияти давомидаги энг ҳаяжонли жанг бўлади. Тўқнашувнинг дастлабки қисмида Кевин Федорни даҳшатли усул билан отиб юборишга эришади, лекин Федор ҳеч қандай жароҳат олмайди. Бу усулдан кейин «Сўнгги Император»га рақибини мағлуб этишга бир неча дақиқа кифоя қилди.


4 - Тим Сильвия

Сильвия 2006 йилда UFC чемпионлигини қўлга киритган. Федор у билан 2008 йилда рўпара келади. Жангнинг дастлабки дақиқалариданоқ Федор рақибига кучли зарбалар йўллаб, уни бўғувчи усул билан тутиб олади. Шу тариқа, Тимни мағлуб этиш учун Емельяненкога бор-йўғи 36 сония етарли бўлади.


5 - Андрей Орловский

Андрей UFC камарини 2005 йилда қўлга киритган. «Питбулл» ва «Сўнгги Император» ўртасидаги жанг 2009 йилда ташкил қилинади. Баҳс биринчи раунднинг бошида Орловский Федорни бир нечта кучли зарбалар билан «сийлаган», лекин Емельяненко таслим бўлишни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Шундан сўнг Федор қарши ҳужумга ўтиб, ўн қўли билан рақибига даҳшатли зарба йўллаб, биринчи раунддаёқ баҳсни якунлаб қўяди.


6 - Фрэнк Мир

Френк 2008 йилда Антониу Родригу Ногейрани мағлуб этганидан сўнг вақтинчалик UFC чемпионлигини қўлга киритади. Федор ва Мир жанги 2018 йилнинг 18 апрелда бўлиб ўтади. Жанг биринчи раунднинг 48-сониясида Федор рақибини техник нокаут билан мағлуб этади.


Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 май 13:13:37
WORKOUT
Mirko Crocop afsonaviy jangchi
   
24 май 21:44:28
Bobur Abdurahmanov
Mirconi qoshsaxam boladi bularni orasiga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг