UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0

31 янв 13:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Федор Емельяненконинг менежери Уайт билан жанг қилмоқчи: "Балки унинг рафиқаси менинг бурчагимда бўлар"

Федор Емельяненконинг менежери Жерри Миллен UFC раҳбари Дана Уайт билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди.

"Биринчидан, мен 10 минг доллар учун жанг қилмайман, чунки унинг қанча пули борлигини биламан. У мен билан бокс қоидалари бўйича жанг қилмоқчи эди. Мен эса унга ММАда жанг қилишни таклифини бердим ва у бундан қўрқди. Агар Дана хоҳласа, ММА қоидалари бўйича жанг қилишга тайёрман. Муаммо йўқ, лекин аввал уни текширувдан ўтказиш керак. Дана Уайтнинг стероидлар қабул қилишини ҳамма билади.

Шундай экан, агар Дана текширувдан муваффақиятли ўтса, у билан ҳар куни жанг қилишга тайёрман. Жейк Пол яқинда PFL билан шартнома имзолади. Дана билан жангимиз унинг турнирида бўлиши мумкин эди. Балки унинг хотини менинг бурчагимда бўлар. Ҳаммаси унинг қанча пули борлигига боғлиқ. Лекин у буни қилмайди, сабаби қўрқади", - деди Миллен.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг