UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

20 апр 11:40
Янгиликлар

От Спорти

FEI Jumping Children`s Classic Final-2019. Бошланишига иккита медал!

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” халқаро болалар кубогининг финал босқичига старт берилди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 12та давлатидан ёш ва иқтидорли чавандозлар ғолиблик учун баҳсларга киришди.

“FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” мусобақаси от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасидаги энг нуфузли турнирлардан бири саналади ва бундай йирик спорт анжумани Осиё қитъасида ҳали ўтказилмаган эди. Халқаро от спорти федерацияси томонидан ушбу нуфузли мусобақани Ўзбекистонга ишониб топширилиши – бу юртимизда от спортига берилаётган эътиборнинг юксак эътирофидир.

Кечаги мусобақаларда беш қитъадан келган 19 нафар чавандоз баҳсларга киришди. Халқаро болалар кубогининг илк кунида иштирокчилар белгиланган масофани тез ва бехато босиб ўтиш бўйича ўзаро рақобатлашди. Унда россиялик Дарья Кукушкина Кардинал лақабли оти билан энг яхши натижа қайд этиб, 1-ўринга сазовор бўлди.

Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунида юртимиз чавандозлари ҳам совринли ўринларни қўлга киритишди. Терма жамоамиз аъзоси Зокир Тўражонов ўзининг Чарльз Терон лақабли оти билан иккинчи яхши натижани қайд этди. Яна бир вакилимиз Мирёқуб Исмолилов эса Леди лақабли тулпори билан 3-ўринни эгаллади.

photo5318950086086076989.jpg

photo5319134550636472949.jpg

photo5319134550636472950.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг