27 ноя 11:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Фергюсон Нурмагомедовга қарши ўтказилиши кутилаётган жанг ҳақида гапирди
Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон мухлисларни қизиқтирган саволга жавоб берди.
Кеча матбуотда 2020 йилнинг 18 апрель куни Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида узоқ кутилган жангнинг ўтказилиши ҳақида хабар тарқалганди. Орадан бир кун ўтиб Тони бу хабарга муносабат билдирди. Аниқроғи, у UFC президенти Дана Уайт ҳамда ўзининг Балленжи Груп менежерлик компаниясига мурожаат қилди:
"Бўлди, етар турли ўйинлар. Мен тайёрман. Мухлислар хоҳлаётган жангни бериш фурсати етди. Дана, Балленжи Груп, фақат чемпионлик жанги. Бу билан UFCни янада буюк қиламиз", - дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Фергюсон.
Ҳавола :
Фикрлар