06 сен 15:59
Янгиликлар
Бокс/ММА

Феруза Казакова ҳам Жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олди
Британиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-кун беллашувлари бошланди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Феруза Казакова мусобақадаги илк жангини Панама вакиласи Юлиетт Хинестрозага қарши ўтказди ва тўлиқ давом этган жангда рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Феруза иккинчи босқичда Ҳиндистон вакиласи Зарин Ниҳатга қарши жанг қилади.
Бугун кун давомида шунингдек яна 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар