UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

21 май 08:01
Янгиликлар

Бошқалар

FIBAнинг олимпия саралаш турнирлари муддатлари белгиланди

Теглар :  БаскетболFIBA
Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA) Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан маслаҳатлашувлардан сўнг эркаклар ўртасида баскетбол бўйича олимпия саралаш мусобақаларининг муддатларини тасдиқлади.

Ушбу саралаш турнирларини ўтказиш муддатлари коронавирус пандемияси сабабли ўзгартирилган эди.

FIBA ушбу тўртта турнир бўйича ХОҚ билан маслаҳатлашувларда спортчиларнинг юкламаси, миллий терма жамоаларининг режалари ва мусобақалари муддатларини ҳисобга олди. ХОҚ ҳам ушбу омилларни ҳамда “Токио-2020” 2021 йилга кўчирилиши муносабати билан юзага келган фавқулодда ҳолатни ҳисобга олган ҳолда FIBAнинг олимпия саралаш турнири муддатларини тасдиқлади.

FIBA президенти Хамане Нианг ва Бош котиби Андреас Загклис ХОҚ президенти Томас Бах ва ХОҚ Ижроия кенгашига бунинг учун ўз миннатдорчиликларини билдирди. FIBAнинг тўрт саралаш турнири Канада, Хорватия, Литва ва Сербияда 2021 йилнинг 29 июнидан 4 июлигача бўлиб ўтади. Ушбу турнирнинг ҳар бирида олтитадан, жами 24 та миллий терма жамоа иштирок этади. Ҳозиргача Халқаро баскетбол федерациясининг 2019 йилги жаҳон чемпионати натижалари бўйича олти миллий жамоа ҳамда Токио-2020 мезбони Япония 2021 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган.

FIBA олимпия саралаш мусобақаларига қуръа ташлаш Халқаро баскетбол федерациясининг Патрик Бауман номидаги баскетбол саройида 2019 йилнинг ноябрь ойи охирида бўлиб ўтган эди. Олимпия саралаш мусобақалари ғолиблари 2021 йил 23 июлидан 8 августгача Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг