14 июл 08:47
Янгиликлар
ФИДЕ Жаҳон Кубоги. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Тоҳиржонова 1/32 финалда!
Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминованинг кичик синглиси бўлган Гулруҳбегим умумий мукофот жамғармаси 676 250 долларни ташкил этувчи ҳамда дунёнинг 103 нафар кучли шахматчилари дона сураётган мусобақанинг 1/64 финал босқичида ғалабага эришди.
22 ёшли Тоҳиржонова аргентиналик 36 ёшли Каролина Луанни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги даврага йўл олди. Энди у 1/32 финалда иккинчи босқичга тўғридан-тўғри йўлланма олган россиялик 23 ёшли шахматчи Александра Горячкинага қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ҳар иккала вакиласи Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова биринчи даврадаёқ икки партия якунига кўра мағлубиятга учраб, Жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлашди.
Фикрлар