UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

14 июл 09:29
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон кубоги. Шамсиддин Сергей Карякинга қарши дона суради (шахматчиларимизнинг 1/64 финалдаги рақиблари)

Шу кунларда дунё шахмат жамоатчилигининг диққат-эътибори Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилаётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига қаратилган.

Дунёнинг энг кучли шахматчиси Магнус Карлсен ҳам иштирок этаётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Биринчи босқич - 1/128 финалда 156 нафар иштирокчи баҳсларга киришди. Иккинчи босқич - 1/64 финалдан эса рейтинги юқори бўлган 50 гроссмейстер курашга қўшилади. 

Хабар берганимиздек, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовдан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг бари илк босқичда (2 партия) умумий ғалабага эришиб, 1/64 финалга йўл олишганди. 

Эътиборга молик жиҳати, айнан 1/64 финал босқичида ўтган йили гроссмейстер унвонини олган 19 ёшли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДЕ Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга қарши дона сурадиган бўлди. Карякин тўғридан-тўғри 1/64 финалдан баҳсларга киришса, Шамсиддин 1/128 финалда грузиялик Лука Пайчадзени 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.   

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/64 финал босқичи

Жаҳонгир Воҳидов – Леньер Перез Домингес (АҚШ) 

Жавоҳир Синдаров – Алиреза Фирузжа (Франция)

Нодирбек Ёқуббоев – Давид Навара (Чехия)

Нодирбек Абдусатторов – Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон)

Шамсиддин Воҳидов – Сергей Карякин (Россия)

Маълумот учун, 1/64 финал босқич баҳслари 15-17 июль кунлари бўлиб ўтади. Бугун ғолиби аниқланмай қолган 1/128 финал босқич жуфтликларида қўшимча тай-брек ўйналади.    

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 июл 10:18:32
jasurbekuz84
Омад хаммага!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг