UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

14 июл 07:44
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон кубоги. Йигитларимиз тўлиқ таркибда 1/64 финалга чиқишди

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ФИДЕ Жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Дунёнинг энг кучли шахматчиси Магнус Карлсен ҳам иштирок этаётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Биринчи босқич - 1/128 финалда 156 нафар иштирокчи баҳсларга киришди. Иккинчи босқич - 1/64 финалдан эса рейтинги юқори бўлган 50 гроссмейстер курашга қўшилади. 

Қувонарлиси, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовдан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг бари илк босқичда (2 партия) умумий ғалабага эришиб, 1/64 финалга йўл олишди. 

Дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер мақомини олган Нодирбек Абдусатторов индонезиялик рақиби Муҳаммад Эрван Сочига келмагани боис, курашсиз иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдаров АҚШ вакили Танг Эндрюни 1,5:0,5, Жаҳонгир Воҳидов грузиялик Леван Пантсулаяни 1,5:0,5, Нодирбек Ёқуббоев канадалик Разван Преотуни 1,5:0,5, Шамсиддин Воҳидов грузиялик Лука Пайчадзени 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.   

Мусобақа регламентига кўра, шахматчилар ҳар бир босқичда иккитадан учрашув ўтказишади. Дуранг бўлиб қолган тақдирда қўшимча учинчи партия -тай-брекка мурожаат қилинади. Унда ҳам томонлар муросага келишса, у ҳолда вақт чегарасига асосланган тезкор шахматда ғолиб аниқланади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг