UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

04 дек 07:22
Янгиликлар

Шахмат

FIDE янги рейтингни эълон қилди, Топ-100`таликда 4 гроссмейстеримиз бор!

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 1 декабрь ҳолатига кўра шахматчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Эркак шахматчилар рейтингини ҳамон норвегиялик жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бошқармоқда. Америкалик гроссмейстерлар Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура кучли учликка якун ясашган. Карлсен ҳам рапид, ҳам блиц бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва у 25-31 декабрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ўз унвонларини ҳимоя қилади. 

Ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг яхши кўрсаткичга Нодирбек Абдусатторов (2727) эга бўлиб турибди. Рапид бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони 22-ўринни банд этган. Умуман олганда, Топ-100`талик рейтингда 4 нафар гроссмейстеримиз жой олган. Жавоҳир Синдаров (2701) 35, биринчи жаҳон чемпионимиз Рустам Қосимжонов (2684) 48, Qatar Masters Chess-2023 ғолиби Нодирбек Якуббоев (2661) эса 77-поғонани эгаллаган. 


FIDE рейтинги (Топ-10):

1. Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

2. Фабиано Каруана (АҚШ, 2794)

3. Ҳикару Накамура (АҚШ, 2788)

4. Динг Лирен (Хитой, 2780)

5. Ян Непомняший (Россия, 2771)

6. Алиреза Фирузжа (Франция, 2763)

7. Аниш Гири (Нидерландия, 2754)

8. Уэсли Со (АҚШ, 2752)

9. Сергей Карякин (Россия, 2750)

10. Вишванатан Ананд (Ҳиндистон, 2748)


Ўзбек шахматчиларининг рейтингдаги ўрни:

22. Нодирбек Абдусатторов (2727)

35. Жавоҳир Синдаров (2701)

48. Рустам Қосимжонов (2684)

77. Нодирбек Якуббоев (2661)  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг