UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

21 июн 16:57
Янгиликлар

Футбол

ФИФА Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини жазолади

ФИФА Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ва россиялик ҳужумчи Вячеслав Сушкин ўртасидаги баҳс борасида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон клуби 29 ёшли футболчига ойлик маошларини тўлашдан бош тортган. ФИФА шу йилнинг 28 февраль куни 2018 йил 1 июль куни бекор қилинган шартнома бўйича клуб футболчига қолиб кетган маошларини тўлаш ҳақида қарор қабул қилганди. Бироқ ҳозирга қадар «Нефтчи» бу талабни бажаргани йўқ.

Якунда 18 июнь куни ФИФА Фарғонанинг «Нефтчи» клубига яқин уч трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга таъқиқ қўйди. «Нефтчи» Вячеслав Сушкин билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилганидан кейингина янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олади. Россиялик футболчининг ҳуқуқини Catenaccio Sports Agency компанияси ҳимоя қилмоқда.

Вячеслав Сушкин 2018 йил бошида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан шартнома тузганди. Клуб сафида иккита учрашувда (жами 46 дақиқа ҳаракат қилган) майдонга тушган ҳужумчи ўша йил ёзда шартомани бекор қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг