UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

22 мар 16:03
Янгиликлар

Футбол

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон Осиёнинг олтинчи жамоасига айланади

Теглар :  ФИФАЎзбекистон
Дунё рейтинги апрель ойининг бошида янгиланади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасини ўз майдонида 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ғалаба Тимур Кападзе шогирдларига турнир жадвалида 3 очко билан бир қаторда ФИФА рейтингида 7 очко олиб келди. Бунинг натижасида "оқ бўрилар" Ироқни ортда қолдирди ва бир поғона юқорилаб, 57-ўринга кўтарилиб олди. 

Ироқ эса ўзидан пастроқда жойлашган Кувайт билан дуранг ўйнаши оқибатида ФИФА рейтингида салкам 7 очкони бой берди ва икки поғона пастлаб, 58-ўринга тушиб кетди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОФКнинг энг кучли олтинчи жамоасига айланди.

Марказий Осиё мамлакати навбатдаги учрашувни 25 март куни Эронга қарши ўтказади. Мазкур беллашувдаги муваффақият жамоага яна 17 очко тақдим этиши мумкин. Мағлубият эса яна Ироқни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин. "Месопотамия шеърлари" эса Фаластин майдонида ғалаба қозониш орқали ўз ўрнига қайтишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рейтинги расман апрель ойининг бошларида янгиланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг