UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

05 дек 16:52
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Фигурали учиш бўйича Гран-при финал босқичи яқинлашмоқда, Гейниш ва Чигирев тақдири нима бўлди?

Франциянинг Гренобль шаҳрида фигурали учиш бўйича 2024/2025 йилги мавсум Гран-при сериясининг финал босқичи бошланади.

Хабарингиз бор, жорий йилги мавсумда жуфтлик дастуридаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев ҳам баҳс олиб борди.

Вакилларимиз дастлаб, октябрь ойи охирида Канада Гран-при босқичида қатнашиб, умумий 189,65 балл жамғарган ҳолда ўзларининг энг яхши натижаларини қайд этишди. 

Шундан сўнг, спортчилар Франциянинг Анже шаҳрида ташкил этилган босқичда иштирок этиб, 161.99 баллга эга чиқишганди.

Афсуски, Гейниш ва Чигирев жуфтлигининг иккита босқич орқали тўплаган баллари финал босқич йўлланмаси учун камлик қилди. Улар захира таркибига ҳам киритилмади.

Маълумот учун, Екатерина ва Дмитрий таркиби айни пайтда жаҳон рейтингида 38, мавсум рейтингида эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

Спортчилар шу кунларда ўзлари туғилиб ўсган Россия Федерациясида машғулотларни давом эттиришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг