UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

27 июл 14:46
Янгиликлар

Футбол

Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик ҳимоячи Жюль Кунденинг мақомини қайта кўриб чиқди.

Германиялик мутахассис франциялик футболчининг ўтган мавсумдаги ўйинидан ва ЖЧ-2026’даги иштирокидан норози.

Жюль Кунде энди “Барселона” учун “тегиниб бўлмайдиган” футболчи эмас.

Испания ОАВ хабарига кўра, каталонияликлар устози Ханси Флик франциялик ҳимоячининг ўтган мавсумдаги ўйин даражасидан ҳафсаласи пир бўлган. ЖЧ-2026’даги муваффақиятсиз иштирок эса сўнгги зарба бўлди. Клубда футболчини сотиш варианти жиддий кўриб чиқила бошланди.

“Барселона” раҳбарияти — президент Жоан Лапорта ва спорт директори Деку Кунде билан хайрлашишга тайёр.

Каталонияликлар ҳимоячини тахминан 50 млн еврога баҳоламоқда. Ваҳоланки, атиги 1 йил олдин клуб футболчи учун келиб тушган 70 млн евро атрофидаги таклифни рад этганди.

Сотувдан тушган маблағни “Барселона” топ-даражадаги марказий ҳужумчи сотиб олишга йўналтиришни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг