25 авг 12:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Флойд Мэйвезер Жон Готти III га қарши жанг ўтказди
Бугун Мексикада бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Унда яқин ўтмишнинг афсоналаридан бири Флойд Мэйвезер Жон Готти III га қарши жанг қилди.
Ушбу баҳс тўлиқ 8 раунд давом этди ва жангда ғолиб номи эълон қилинмади. Тўқнашув кўргазмали мақомда бўлди.
Улар ўртасидаги биринчи жанг Мэйвезернинг 6-раунддаги ғалабаси билан якунланганди. Жанг муддатидан олдин тугагач, мафиоз Жон Готтининг набираси ўз норозилигини билдириб, Флойдга ташланганди. Рингга ҳар икки спортчининг вакиллари чиқиб, тартибсизликлар юзага келганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар