UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Olamsport.com сайти Шоҳжаҳон Эргашев машғулотида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:06Дзюдочиларимиз 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қозоғистон 9 та олтин медалга ортда қолдирилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:40Ислам Махачев иккинчи UFC камаридан кейин ҳаёти қандай ўзгарганини айтди 0 10:09"Уни хонага қамаб қўйиш керак!". Скалони ЖЧ-2026 финалида Аргентина Ямални қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди 0 09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0

16 июл 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо реванш борасида музокара олиб бормоқда

Агар шу ҳафта охирида Мэнни Пакьяо WBC чемпионлик камари учун жангда Марио Барриосни мағлуб этса, унинг кейинги рақиби 48 ёшли Флойд Мейвезер бўлиши мумкин.

Бу ҳақда спорт журналисти Лэнс Пагмайр америкалик боксчининг жамоасига таяниб хабар берди.

"Бугун Лас-Вегасга Мэнни Пакьяо жангини ёритиш учун етиб келганимда, Флойд Мейвезернинг бокс залига кирдим. У ердаги одамлар Флойд жангга келиши ҳақида айтишди.

“Музокаралар бошланган. Агар Мэнни ғалаба қозонса, бу реванш миллиардлаб доллар туриши мумкин”, дейишди», – деб ёзди журналист ижтимоий тармоқда.

Мэнни Пакьяо тўрт йиллик танаффусдан сўнг профессионал фаолиятини қайта тикламоқда, Флойд Мейвезер эса 2017 йилда Конор МакГрегорни ўнинчи раундда техник нокаутга учратганидан бери профессионал жанг ўтказмаган.

Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги 2015 йил май ойидаги жанг 4,6 миллиондан ортиқ пулли трансляция сотуви билан тарихдаги энг даромадли жанг сифатида қолмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг