UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Фазлиддин Эркинбоевда ғалаба. Кейинги жанг Саиджамшид Жафаровга қарши бўлади 0 00:14Саиджамшид Жафаров Озарбайжон сафида ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 23:01Ғалаба! Абдумалик Халоков испаниялик боксчига хеч қандай имконият қолдирмади 0 22:47"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо... 0 22:25Freestyle Chess Grand Slam Finals. Жавоҳир Синдаров саралашни 1-ўринда якунлади 0 22:16Шодиёржон Мелиқўзиев IBA Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади 0 20:50Арман Маханов иштирокидаги жанг 1-раунддаёқ тугади 0 20:37"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди 0 20:18Тўрабек Ҳабибуллаев иштирокидаги жанг муддатидан олдин якунланди 0 19:59Freestyle Chess Grand Slam Finals. Жавоҳир Синдаров Фабиано Каруанани ҳам таслим этди 0 19:52Жавоҳир Умматалиев ЖЧдаги учинчи жангида ҳам ғалабага эришди 0 19:26Бокс. Қозоғистон ЖЧ-2025'да илк йўқотишга учради 0 18:21IBA Жаҳон чемпионати. Асадхўжа Мўйдинхўжаев арман боксчисига қарши рингга чиқди 0 17:26​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди 0 17:05Тайсон Фьюри яна рингга қайтишга шама қилди 0

24 окт 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

FMMAF Магомедовнинг бир ярим йил олдинги мағлубиятини бекор қилди

Франция MMA федерацияси (FMMAF) 2024 йил май ойида Парижда бўлиб ўтган Bellator турниридаги жанг натижасини бекор қилди.

Турнир доирасидаги жангларнинг бирида америкалик Петчи Микс россиялик Магомед Магомедов устидан ғалаба қозонганди. Аммо Микснинг ижобий допинг тести туфайли унинг ғалабаси мағлубиятга алмаштирилди. Бу ҳақда Франция ММА федерацияси ҳар икки томонга хабарнома жўнатди.

FMMAF талқинига кўра, америкаликнинг допинг тести марихуана учун ижобий натижа берган ва Америка томони билан узоқ давом этган музокаралардан сўнг, Франция Федерацияси жангдан бир ярим йил ўтиб, Микснинг ғалабасини бир томонлама бекор қилган.

Ушбу Bellator турнирида допинг синовларини назорат қилган спортни тартибга солиш департаменти директори Майк Маззулли аллақачон бокс комиссиялари ва жанговар спорт ассоциацияси (ABC) орқали жанг натижасини бекор қилмоқчи эмаслигини айтмоқда.

Маззуллининг сўзларига кўра, унинг департаменти Магомедов билан жанг олдидан Миксни синовдан ўтказган ва барча натижалар салбий чиққан. Маззуллининг таъкидлашича, у турнирдан бир неча ҳафта ўтгач FMMAFга салбий натижалар юборган, аммо Франция томонидан ҳеч қандай жавоб олмаган.

"Бу мен кўрган энг кулгили ҳолат", - деди Маззулли MMA Fighting нашрига берган интервьюсида.

ABC реестри ҳамон Микснинг Магомедов устидан ғалабасини қайд этмоқда ва бу натижа ўз кучида қоладиганга ўхшайди. Магомедов устидан қозонилган ғалаба Микснинг Bellator’даги сўнгги жанги бўлди - шундан сўнг ташкилот PFL лигаси томонидан ютиб юборилди, америкалик эса шартномани бекор қилишга эришди. У 2025 йилда UFC билан шартнома имзолади ва дунёнинг энг кучли лигасида аллақачон икки мағлубиятни қабул қилиб улгурди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг