UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

19 июл 14:46
Янгиликлар

Теннис

Фомин "Президент кубоги"ида уччала сети тай-бреккача чўзилган уч ярим соатлик учрашув ўтказди

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи "Президент кубоги" турнири давом этмоқда.

Ушбу турнирда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам иштирок этаётган эди. Ҳамюртимиз илк даврада япониялик Юзуки Такеруни, иккинчи босқичда туркиялик Янки Эрелни мағлубиятга учратган эди. 

Афсуски, ҳозиргина якунига етган 1/4 финал баҳсида грузиялик Александр Бакшига имкониятни бой бериб қўйди. Уч соату 23 дақиқа давом этган учрашувнинг уччала сети ҳам тай-бреккача чўзилди. Тай-брекларнинг биттасида Фомин, иккитасида Бакши ғалаба қозонди - 6/7(5), 7/6(3), 6/7(3). 

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 582, турнирнинг олтинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилган Эрел 448, Бакши эса 622-поғонадан жой олган. Бу Фомин ва Бакши ўзаро иккинчи учрашувларини ўтказишди. 2022 йилда ўтган илк тўқнашувда ҳам грузиялик теннисчи зафар қучган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг