UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 май 15:29
Янгиликлар

Теннис

Фоминнинг финалдаги рақиби маълум, у жаҳоннинг собиқ 33-ракеткаси

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган "Shymkent II Challenger 80" турнирида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган ҳамюртимиз Сергей Фоминнинг финалдаги рақиби Робин Хаас бўлади. Нидерландиялик теннисчиси 1 соату 25 дақиқа давом этган ярим финал учрашувида АҚШ вакили Эван Жуни 7/5, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Хаас ATP рейтингида 324, Эван эса 463-поғонадан жой олган. 

Робин фаолияти давомида ATP таснифига кирувчи турнирларнинг иккитасида соврин соҳибига айланган. У иккала титулини ҳам Кицбюэл (2011, 2012 йиллар) турнирида қўлга киритган. У бундан роса 10 йил аввал АТР рейтингида ўзининг энг яхши кўрсаткичига эришган бўлиб, ўшанда 33-ўринни банж этганди. 

Хаас шу вақтга қадар турнирлардаги иштирокидан 7 млн 743 минг 809 доллар ишлаб топган. Айни пайтда Сергей Фомин рейтингда 838-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълумот учун, "Shymkent II Challenger 80" турнири финали 22 май куни бўлиб ўтади ва бизнинг вақт билан соат 09:00да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
20 май 16:24:19
DIYORBEK Ne'matov barça
FOMIN BOS GAZINI
   
20 май 15:36:55
Mirjalol94
Yutsa boladi katta iwtiyoq evaziga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг