UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0

24 окт 07:36
Янгиликлар

Формула-1

"Формула-1"да кутилмаган янгилик. Хэмилтон ва Леклернинг АҚШ Гран-Присидаги натижаси бекор қилинди

Льюис Хэмилтон ҳамда Шарль Леклернинг АҚШ Гран-Присидаги натижалари бекор қилинди.

"Мерcедес" ҳайдовчиси Льюис Хэмилтон Остиндаги пойгада иккинчи, "Феррари" ҳайдовчиси Шарль Леклер эса олтинчи ўринни эгаллаганди. Аммо техник кўрикдан сўнг уларнинг автомобиллари тагидаги панжаралар регламентда белгиланган меъёрлардан юпқароқ эканлиги маълум бўлди.

"FIA"нинг таъкидлашича, ўзига хос шароитлар - трекнинг нотекислиги, шунингдек, шанба куни ўтказилган спринт туфайли панжаралар ўчирилган, натижада жамоалар яхшироқ созламаларни топиш ва ўз имкониятларини синаб кўришга вақтлари кам бўлган. 

Бироқ "Формула 1" техник регламентининг 3.5.9e бандига кўра, пойга иштирокчилари автомобилнинг қоидаларга мувофиқлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар, шунинг учун Хэмилтон ва Леклер АҚШ Гран-Присидан дисквалификация қилинди.

Стюардларнинг қарорлари натижасида "МcLaren" вакили Ландо Норрис иккинчи, "Феррари" вакили Карлос Сайнс учинчи, Серхио Перес эса тўртинчи ўринга кўтарилди. "Уилямс"дан Алекс Албон ва Логан Саргент ҳам юқорилашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг