UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

21 дек 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО. Ҳасанбой Дўсматовга “Йилнинг энг яхши боксчиси” соврини топширилди

Кеча Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг йил якунларига бағишланган маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов AIBA томонидан “Йилнинг энг яхши боксчиси”  (AIBA Best men boxer 2016”) деб топилиб, махсус мукофот тантанали равишда топширилди.


Ҳамюртимиз ўтказилган сўровномада 77 фоиз овоз билан яққол пешқадам сифатида ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни 18 фоиз овоз билан қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елиусинов эгаллади.


Кубалик чемпион Робейси Рамирес эса учинчи поғонадан жой олган. Рио Олимпиадаси чемпиони 5 фоиз овоз тўплади.


Таъкидлаш жоиз, 2016 йил Ҳасанбой Дўсматов учун омадли келди. Олимпиада чемпиони бўлган боксчимиз тўрт йилликнинг энг яхши боксчисига топшириладиган нуфузли Вэл Баркер кубоги соҳибига ҳам айланди.


Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқинда унга Украинанинг Одесса шаҳрида халқаро “Олтин Мангуст” соврини ҳам тақдим этилган эди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг