UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

12 сен 08:29
Янгиликлар

Футбол

ФОТО ОЧЛ. "Пахтакор"нинг яна бир рақиби, Азиз Ғаниев тўп тепадиган "Шабаб Ал Аҳли" ҳам Доҳага етиб келди

Ғарбий минтақа жамоалари марказлашган ОЧЛ ўйинларида иштирок этиш учун бирин-кетин Қатар пойтахти Доҳага етиб келишди.

Мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" 10 сентябрь куни учиб келган эди. Худди ўша куни "шерлар"нинг гуруҳ ("B" гуруҳи)даги яна бир рақиби "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) ҳам Қатар пойтахтига етиб келди. Клуб матбуот хизмати ана шу жараёндан суратларни жойлади. 

Биз ҳам амирликларнинг Доҳага келиши суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Шабаб Ал Аҳли" делегацияси йўлга чиқишдан олдин Дубайда суратга тушишди.


Азиз Ғаниев ҳам бўлажак ўйинларга шай.


"Ал Ҳилол" сафида 5 йил тўп тепиб яқиндагина у ерни тарк этган бразилиялик Карлос Эдуардо "Шабаб Ал Аҳли" таркибига келиб қўшилган. Бу бўлажак ўйинлар олдидан яхшигина кучайиш.


Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" Доҳадаги биринчи ўйинини 14 сентябрь куни Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасига қарши "Ал Жануб" стадионида ўтказади. "Пахтакор"га қарши 5-турдан ўрин олган баҳс эса 20 сентябрда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг