UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

24 авг 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

ФОТО Шаҳрам Ғиёсов Мексикада тарозига чиқди, эртага жанг!

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Мексиканинг Сонора штати маркази ҳисобланган Хермосилло шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги тўққизинчи жангини ўтказади. Чарм қўлқоп устамиз Centro de Usos Multiples аренасида ўтказилувчи жангда колумбиялик Дарлейс Пересга қарши рингга кўтарилади.   

Бугун боксчилар анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Ҳар икки боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Ўн раундга мўлжалланган эртанги баҳс нуфузи бўйича бокс кечасининг андеркад жанги ҳисобланади. 

Унда Ғиёсов ўзига тегишли бўлган WBA International камарини ҳимоя қилади. Шаҳрам шу кунгача проф боксда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Собиқ жаҳон чемпиони Перес эса проффессионал рингда 40 маротаба жанг қилган. Уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (22 та нокаут). Тўрт маротаба ютқазган (3 та нокаут). Икки жанг дуранг натижа билан якунланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 авг 20:18:43
Nurmuhammad Abdullaev
Нурсултон Рузибоев хакида ёзмисилари? Галаба козонса юртдошимиз галаба козонди деб ёзасилар. Тухмат нохакликда колса узиларни четга оласилар. Сизлар канака юртдошсилар админлар? Патриотлик сизларгамасми?
   
24 авг 13:18:21
thenototiousmma
Shaxram olga
   
24 авг 09:04:21
Izzatillo Toshboltayev
Shahrom hudo hohlasa Shohjahondaqa nokaut qiladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг