UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0

21 янв 19:15
Янгиликлар

Футбол

Франция ЖЧ-2026 ни бойкот қиладими? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди

Теглар :  ФранцияЖЧ-2026
Франция спорт вазири Марина Феррари 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак мундиал АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтади.

"Ҳозирги босқичда вазирлигимиз томонидан ушбу йирик мусобақани бойкот қилиш истаги йўқ. Албатта, келажакда нималар бўлишини олдиндан айта олмайман. Мен спорт ва мусобақаларни сиёсатдан ажратиш тарафдориман. Лекин айрим сиёсий блоклар томонидан бойкот борасида янграётган фикрларни эшитдим. Жаҳон чемпионати — барча спортсеварлар учун жуда муҳим воқеа", — деди Феррари RMC Sport нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Европанинг бир қатор терма жамоалари ЖЧ-2026 ни бойкот қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунга Европа Иттифоқи раҳбарияти ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги сиёсий зиддият сабаб бўлмоқда. Хусусан, Трампнинг Данияга тегишли бўлган Гренландия оролини АҚШга қўшиб олиш ниятини эълон қилиши вазиятни кескинлаштириб юборган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг