UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

17 июл 11:34
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдаров Лас-Вегасдаги турнирни муваффақиятли бошлади

Лас-Вегас шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam турнирининг учинчи босқичи старт олди.

Мусобақада ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик. 

Тунда турнирнинг гуруҳ босқич беллашувлари бўлиб ўтди. 

Оқлар гуруҳидан ўрин олган юртдошларимиз баҳсларни муваффақиятли ўтказишди. 

Нодирбек ҳам, Жавоҳир ҳам 7 та ўйин якунига кўра 4,5 очко жамғариб, плей-офф баҳсларига йўл олдилар. 


Энди бугун чорак финал беллашувлари старт олади. 

Чорак финалнинг ғолиблар йўлида жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

Рамешбабу Прагнанандҳа - Фабиано Каруана

Левон Аронян - Хикару Накамура

Нодирбек Абдусатторов - Аржун Эригаиси

Ҳанс Ниеманн - Жавоҳир Синдаров


Мағлублар йўли:

Магнус Карлсен - Видит Гужрати

Леинер Домингес - Бибисора Ассаубаева

Рей Робсон - Винсент Кеймер

Сэм Севиан - Уэсли Со


Қайд этиш лозим, дунё рейтинги етакчиси Магнус Карлсен гуруҳ босқичи якунига кўра, ғолиблар йўлига қўшила олмади. У тай-брэкда Левон Аронянга имкониятни бой берди. 


Чорак финаллар бугун тунда ўтказилади. Ҳар икки ҳамюртимизга ҳам мусобақада омад тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг