UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

11 фев 07:52
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш ҳам ютқазди, 1/4 финал натижалари ва 1/2 жуфтликлари + ФОТО

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирда 1/4 финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, кеча ўтказилган 1/4 финалда ёш гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров жаҳон рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган америкалик Ҳикару Накамурани қўшимча тай-брекда мағлубиятга учратди. Умумий 3:1 ҳисобидаги ғалаба Синдаровни Freestyle Chess Grand Slam турнирининг 1/2 финалга олиб чиқди. 

Накамура энди 1/4 финалда Нодирбек Абдусатторов сингари 5-ўрин учун курашни давом эттиради. Синдаров эса 1/2 финалда бошқа бир америкалик гроссмейстер, дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Фабиано 1/4 финалнинг ҳар икки учрашувида ҳам амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджудан устун келди. 

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Магнус Карлсен Жавоҳир сингари турнир кашфиётига айланган германиялик Винсент Кеймер билан ҳисоб-китоб қилади. Кеймер 1/4 финалда жаҳон рейтингида 7-поғонадан жой олган франциялик Алиреза Фирузджани 1,5:0,5 ҳисобида енгди.    

Тўққизинчи ўрин соҳибини аниқлаб бераётган учрашувда плей-оффга чиқа олмаган икки гроссмейстер - арманистонлик Левон Аронян ҳамда словениялик Владимир Федосеев ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Уларнинг илк партиясида Аронян оқ доналарда ғалаба қозонганди. Кечаги жавоб учрашувида дуранг натижа қайд этилди. Бугунги барча учрашувлар бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг