UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

13 фев 11:56
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Бугун финал ҳамда бошқа ўринлар учун баҳслар бошланади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада финал учрашувлари старт олади. Турнир бош соврини учун америкалик Фабиано Каруана мусобақа кашфиётига айланган германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. 

Кеймер 1/2 финалда норвегиялик афсона Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дунё рейтингида иккинчи ўринда бораётган Каруана эса 7 та партия давом этган муросасиз курашда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровдан 4:3 ҳисобида устун келди. 

Учинчи ўрин учун кечадиган қарама-қаршиликда Синдаров Магнус Карлсен билан ҳисоб-китоб қилади. Саралаш босқичидаги ўзаро учрашувда Жавоҳир номдор рақибини мағлубиятга учрата олганди. 

Чорак финалда айнан Магнусга енгилган Нодирбек Абдусатторов кеча франциялик Алиреза Фирузджани 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Бугун у 5-ўрин учун кечадиган баҳсда америкалик Ҳикару Накамурага қарши ўйнайди. Рейтингнинг учинчи поғонасида бораётган Ҳикару кеча амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджудан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. 

Бугун Гукеш ва Фирузджа 7-8 ўринлар учун ўзаро баҳс олиб боришади. 

Маълумот учун, финалнинг ҳал қилувчи иккинчи финал учрашуви эртага ўтказилади. Чемпион 200 000 долларни қўлга киритади. Синдаров 100 000, Абдусатторов эса 50 000 АҚШ доллари учун курашади. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг