UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

09 дек 19:57
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam Finals. Жавоҳир Синдаров 1/2 финалда!

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида жаҳон шахмат юлдузлари иштирокида Freestyle Chess Grand Slam Finals турнири бўлиб ўтмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 750 000 долларни ташкил этувчи якуний Freestyle Chess Champion 2025 турнири бош соврини учун сайёрамизнинг саккиз нафар гроссмейстери баҳс олиб боряпти. 

Қувонарлиси, саралаш баҳсларини биринчи ўринда якунлаган 20 ёшли Жавоҳир Синдаров ортиқча қийинчиликсиз 1/2 финалга йўл олди. Ҳамюртимиз саралаш баҳсларидаги 7 та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган эронлик Парҳам Мақсудлуни ҳар икки партияда ҳам мағлубиятга учратди. 

Синдаровнинг ярим финалдаги рақиби норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсен ҳамда америкалик Фабиано Каруана ўртасидаги учрашувда аниқланади. Биринчи партияда Фабиано ғалаба қозонганди. Жавоб баҳсида Карлсен зафар қучди. Энди ғолибни аниқлаш учун армагеддон партияси ўйналади. 

Ярим финал учрашувлари эса эртага ўтказилади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг