UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

09 дек 21:13
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam Finals. Синдаровнинг 1/2 финалдаги рақиби маълум

Америкалик Фабиано Каруана ҳамда норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсен ўртасидаги ҳал қилувчи тай-брек партияси Жавоҳирнинг финал остонасидаги рақибини аниқлаб берди.

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 750 000 долларни ташкил этувчи якуний Freestyle Chess Champion 2025 турнирида 1/2 финал жуфтликлари аниқланди. Сайёрамизнинг саккиз нафар гроссмейстери иштирокида кечаётган нуфузли мусобақанинг икки 1/4 финал жуфтлигида ғолиблар қўшимча армагеддон партиясида аниқланди.  

Биз учун аҳамиятли чорак финал учрашувида норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсен ҳамда америкалик Фабиано Каруана ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Гроссмейстерлар биттадан партияда ғалаба қозонишди - 1:1. Ғолибни аниқлаш учун ўтказилган армагеддон партиясида Карлсен зафар қучди. 

Ярим финал учрашувлари эртага ўтказилади ва бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланади. Унда Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Финал олдидан финал бўлади. Ҳамюртимиз саралаш босқичининг илк туридаёқ Магнусни мағлуб этишга муваффақ бўлганди ва умид қиламизки, 1/2 финалда ҳам бу ҳолат такрорланади. 

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam Finals турнирининг 1/4 финалида эронлик гроссмейстер Парҳам Мақсудлуни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг