UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

08 фев 10:26
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam. Магнус Карлсенни мағлуб этган Синдаров пешқадам, у фақат амалдаги жаҳон чемпиони билан дуранг ўйнади

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирнинг биринчи кунги баҳслари ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашаётган мусобақада икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам ўз маҳоратини намойиш қиляпти. 17 февралга қадар давом этадиган турнир айлана тизимда ўтказилиб, унда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида ўзаро баҳс олиб боради. 

Биринчи кун доирасида 5 та тур учрашувлари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 1-турдаёқ амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан муросага келди. Гукеш шу куннинг ўзида билан Жавоҳир Синдаров ҳам дуранг ўйнади. 

Қувонарлиси, Жавоҳир қолган барча 4 партияда рейтингда ўзидан юқорида бораётган номдор рақибларини мағлубиятга учратди. Айниқса, Магнус Карлсенни қора доналарда таслим этгани яхшигина шов-шувга сабаб бўлди. Ёш гроссмейстеримиз германиялик Винсент Кеймер, америкалик Левон Аронян ва словениялик Владимир Федосеевни ҳам мағлуб этди. Жавоҳир ушбу турнирга саралаш вазифасини ўтаб берган мусобақанинг финалида айнан Федосеевга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бу билан у ўша аламли мағлубият учун ҳам реванш олди.  

Нодирбек Абдусатторов эса Гукеш билан дуранг ўйнаганидан кейин америкаликлар Ҳикару Накамура ҳамда Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб борди ва муросага келди. Германиялик Винсент Кеймерга ютқазиб қўйди. Бешинчи турда эса Владимир Федосеевни мағлубиятга учратди. 

Биринчи кунги баҳслардан сўнг Фабиано Каруана ва Жавоҳир Синдаров 4,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Алиреза Фирузджа 3,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан 4-ўринни банд этган. Бешинчи поғонадаги Магнус Карлсен ҳисобида 2 очко бор.

Бугун 6-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Икки кун ичида икки ёш ўзбек гроссмейстеридан мағлубият ёмон бўлмасди. Олтинчи турда Синдаров оқ доналарда америкалик Ҳикару Накамурага қарши ўйнайди. Еттинчи турда эса ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Нодирбек  оқ доналарда Жавоҳир билан ҳисоб-китоб қилади. 

Бугун 4 та тур учрашувлари ўтказилади. Кучли саккизталикдан жой олган шахматчилар плей-офф босқичига йўл олади. Бу босқичда ҳар бир матч икки классик партиядан иборат бўлади. Агар икки учрашув натижасига кўра ҳисоб тенг бўлиб қолса, ғолиб тай-брекда аниқланади. Вақт назорати 90 дақиқа бўлиб, кейин ҳар бир юришга 30 сониядан қўшиб борилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг