UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0

08 апр 08:36
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Нодирбек Абдусатторовдан муваффақиятли старт

Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири старт олди.

Ёдингизда бўлса, Freestyle Chess Grand Slam мусобақасининг дастлабкиси февраль ойида Германияда ўтказилган ва унда Жавоҳир Синдаров 4, Нодирбек Абдусатторов 6-ўринни эгаллаганди. Ушбу турнирнинг навбатдагисига Париж шаҳри мезбонлик қила бошлади. 

Мусобақа бошланишига бир неча кун қолганда америкалик Ҳанс Ниеманн баҳларда қатнаша олмаслигини маълум қилди. Ташкилотчилар унинг ўрнига Нодирбек Абдусатторовга wild card, яъни имтиёзли йўлланма беришди. Ҳамюртимиз эса бу ишончни биринчи куннинг ўзида оқлай бошлади.

Илк кун 6 та тур учрашувлари ўтказилди. Нодирбек 1-турдаёқ Германия турнири чемпиони, германиялик Винсент Кеймарни мағлубиятга учратди. Кейин ўша мусобақа вице-чемпиони, рейтинг етакчиларидан бири Фабиано Каруана (АҚШ) ҳам мағлуб этилди. Учинчи турда венгриялик гроссмейстер Ричард Раппорт ҳам таслим бўлди. 

Максим Вашье-Лагрев (Франция) ва Ян Непомняший (Россия) билан дуранг ўйнаган Абдусатторов 6-турда ҳиндистонлик Видит Гужратини чиройли усулда мағлубиятга учратди. Биринчи кунги баҳслардан сўнг норвегиялик афсона Магнус Карлсен ҳамда Нодирбек Абдусатторов 6 имкониятдан 5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Магнус 5 учрашувда ғалаба қозониб, битта партияда ютқазиб қўйди. 

Бугун иккинчи кунги баҳсларда Нодирбек Магнус Карлсен (Норвегия), Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон), Хикару Накамура (АҚШ), Аржун Эригаиси (Ҳиндистон), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон)га қарши дона суради. 

Париж мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 680 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион 200 000 АҚШ долларига эга бўлади. Сўнгги 12-ўринни эгаллаган шахматчи 7 500 долларни қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг