UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

02 сен 16:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Футболчи UFC оғир вазн тоифасининг муҳим жангчисига айланди: у 10 йил давомида академияда шуғулланган, Дрогба билан тўп тепган, Мбаппе билан дўст!

Теглар :  UFCСирил Ган
«Ҳозир мен миллионер бўлардим!»

Бугун, 2 сентябрь куни Париждаги UFC FIGHT NIGHT турнирида Сирил Ган Сергей Спивак билан жанг қилади. Ган оғир вазнлилар орасида камдан-кам учрайдиган мувозанат ва ажойиб оёқ ҳаракатларига эга.

Баъзи мухлислар Сирил бу кўникмаларни ҳаётидаги биринчи спорт тури - футбол туфайли ривожлантирган деб ҳисоблашади.


Ган етти ёшидан футбол ўйнайди: у 42 ўлчамдаги оёқ кийим кийган ва халқаро турнирларга борган

Сирил Ган болалигидан футболга меҳр қўйган. Унинг отаси минтақавий даражада ўйнаган - Регионал 1. Болалигида Ган ММА жангчиларидан эмас, балки француз терма жамоаси юлдузлари Тьерри Анри ва Зинедин Зидандан илҳомланган. «Биз Анри билан бир жойданмиз. У худди отам каби Гваделупадан. Зиданни таништиришим шарт эмас», - деди Ган.

Ган биринчи марта футбол машғулотларига етти ёшида келган. «Майдонда у оғир-вазмин бола эди. У ҳеч ким билан жанжаллашмасди, кимдир уни ҳақорат қилмас эди, чунки ўшанда ҳам у бошқа йигитлардан гавдалироқ эди. Биз ҳаммамиз 34 ўлчамли оёқ кийим кийганимизда у 42 ўлчамдаги пойабзал кийган», - деб эслайди Ганнинг болалар жамоасидаги собиқ шериги.

Ган ўзи туғилиб ўсган Ла Рош-сюр-Йонда шаҳрининг Étoile Sportive Ornaysienne de Football (ҳозирда Франциянинг бешинчи дивизионида ўйнамоқда) жамоаси академиясида шуғулланган. «У ҳужумда бошлади, аммо кейин техникаси етишмаганлиги туфайли марказий ҳимоячи позициясига ўтди. У ерда у кўриш қобилияти, яхши биринчи пас ва ажойиб бош зарбаси билан ўзини кўрсатди ва бурчак тўпларидан кўплаб голлар урди», - деди Ганнинг биринчи футбол мураббийи Бруно Барбари.

Ган истиқболли ўйинчи ҳисобланарди ва ҳатто Монтагу халқаро турнири учун Вендея департаментининг ёшлар жамоасига чақирилди. Йиллар давомида ушбу турнирда Криштиану Роналду, Андреа Пирло, Тьерри Анри ва Карим Бензема каби номлар иштирок этишган.

Ган жуда яхши профессионал футболчи бўлиши мумкин эди, лекин у 16 ёшида тўсатдан футболни тарк этди. «Сирил бепарво футболчи эди. У яхши ўйнашни бошлаши учун доимо унга бақиришим керак эди. Ган кайфияти яхши бўлганидагина ажойиб ўйин кўрсатарди, акс ҳолда ўртамиёна футболчига айланарди», - деди Барбари.

«Афсуски, руҳий жиҳатдан кучли эмасдим. Мен ҳаётдан нима хоҳлаётганимни билмасдим, ота-онам эса фаолиятимни давом эттиришни талаб қилишмади. Яқинда мен уларга: «Ҳозир мен миллионер бўлардим!» - дедим. Мен ҳақиқатан ҳам юқори потенциалга эга эдим», - деб тан олди Ган.

Ган фаолиятини футболда давом эттирмаган бўлса-да, баъзида футбол ўйнаб туради. 2021 йилда у Марсел фахрийлари ва футбол афсоналари ўртасидаги хайрия ўйинида иштирок этди. Ган  Дидье Дрогба, Йенс Леманн, Эстебан Камбьяссо, Робер Пирес, Марсель Десайи ва Самир Насри билан бирга ўйнаган.


Ган FIFАни яхши кўради: у Мбаппе билан онлайн трансляция қилади

Ган Франция терма жамоасининг ашаддий мухлисидир. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида жамоаси Аргентинадан енгилгач  Ган шундай деди: «Охир-оқибат, биз ўйинимизни топдик, аммо кеч бўлганди. Бу ҳали ёш жамоа. Мен Франция терма жамоасининг келажагига ишонаман».

У француз футболининг асосий юлдузи Килиан Мбаппе билан дўст: «У менинг дўстим ва жангларни аренадан томоша қилишни истайди, аммо тақвим тиғиз бўлгани учун буни амалга ошириш қийин. Умид қиламанки, бу эртами-кечми содир бўлади». Мбаппени 3 cентябрь куни Париждаги аренада кўрамизми?

Ҳозирча UFC тадбирларида қатнашишнинг имкони йўқ, бироқ Мбаппе ва Ган футбол ўйинларига боришади ва FIFAда бирга ўйнашади. Ган Ашраф Ҳакими билан Pro Clubs'да стриминг ўтказаётган эди, Мбаппе тўсатдан трансляцияга кириб кетди. «Бу у! Голден бой! Голден бой!» — қичқирди Ҳакими. Мбаппе Ашрафдан геймпадни олиб, ўйинга қўшилди - ва дарҳол гол уриб ўз даражасини кўрсатди.

Ган FIFAни яхши кўради. У ўзини UFC жангчилари орасида энг яхши фифер деб билади, чунки унинг жамоаси - Top BoyZ бир вақтлар глобал Pro Clubs рейтингида 64-ўринни эгаллаган эди.


Ўйинга бўлган ҳаддан ташқари муҳаббати туфайли Гана Жон Жонснинг тўсиғидан ўтиб кета олмади. UFC 285даги жангидан олдин Ган бўш вақтини FIFA ўйнаб ўтказган. Жонс рақибини нопрофессионалликда айблади: «У видео ўйинлар ўйнаса, мен эътиборимни жангга қаратаман».

Сирил Ган спортга ўта жиддий қараш фикрига қўшилмайди: «Мен футбол ўйнаганман, чунки бу менга ёқарди. ММА билан ҳам худди шундай. Асосийси, завқланиш, қолган ҳамма нарса кейинги ўринда».


Хорижий сайтлар асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг