UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

01 окт 18:36
Янгиликлар

Футбол

Футзал. Осиё кубоги-2022. Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда енгди

Бугун, 1 октябрь куни Футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Бироз аввал биз жой олган "B" гуруҳи доирасида икки қўшнимиз Тожикистон ва Туркманистон ўзаро рўбаро келди. Унда 8:5 ҳисобида ғалаба қозонган тожиклар гуруҳда иккинчи ўрин ва плей-офф йўлланмасини нақд қилишганди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Баҳрайнга қарши кечган баҳсда 6:1 ҳисобида зафар қучди. 

Учта ўйиннинг барчасида юз фоизлик натижа қайд этган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари В гуруҳи ғолиби сифатида 1/4 финалга йўл олди. Энди футзалчиларимиз А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши баҳс олиб боришади.   

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

"B" гуруҳи. 3-тур

Ўзбекистон – Баҳрайн 6:1

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 16.00

Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Гонконг)

Таймкипер: Фаҳад Бадир Алҳосани (БАА)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)

Голлар: Э.Тўлқинов 6 (Д.Раҳматов), А.Усмонов (Э.Тўлқинов) 20, (С.Жўраев) 30, М.Одилов (И.Ропиев) 22, Ш.Фахриддинов 26, Ҳ.Нишонов (Э.Тўлқинов) 27 - Аммар Ҳасан Али 35

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1.Рустам Умаров (с), 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Баҳрайн (дастлабки бешлик): 13.Сайид Фадҳел Радҳи Мажид Радҳи Маҳфуз, 4.Фалаҳ Аббос Иса Маҳди Али Юсуф, 6.Аммар Ҳасан Али Майҳад Али, 8.Муҳаммад Радҳи Муҳаммад Носир Муҳаммад Ал Санди (с), 12.Салман Маула Букхш Ҳамза Ҳайдар Муҳаммад.

Захира: 1.Юсуф Абдулла Муҳаммад Солиҳ, 14.Сайид Муҳаммад Ҳамид Сабт Аббос, 2.Солиҳ Аҳмад Мукхаллаф Санжар, 3.Аҳмед Муҳаммад Жасим Али Муҳаммад Антар, 5.Ҳасан Иброҳим Али Ҳусайин Марзуқ, 7.Али Абдулла Жаафар Солиҳ Ал Алавани, 9.Муҳаммад Абдулла Али Абдулазиз Абдулла, 10.Жассам Солиҳ Ҳасан Мансур Анан, 11.Ҳамид Абдулла Абдулраҳмон Ғулом Али

Огоҳлантириш: С.Муҳаммад Аббос 37

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг