UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Кутилмаган нокаутчи рақиб — Энтони Жошуанинг жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:22Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионатининг янги мезбони эълон қилинди 0 19:01ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди 0 18:39UFC чемпиони Карлос Ульберг тикланиш учун қанча вақт кераклигини айтди 0 18:17Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик! 0 17:51Илия Топурия ММАдан кейинги режалари ҳақида гапирди 0 17:24Хави: "Ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"дан маҳрум қилинган, деб ҳисобламаганман" 0 17:01"Доим шундай бўлган". Гэтжи Топурияга қарши жанг учун ваъда берди 0 16:39Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди + ФОТО 0 16:16Усик қандай ҳолатда Фьюри билан трилогиядан воз кечишини айтди 0 15:53АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар рейтинги тузилди 0 15:28"Фарқ шунда". Стерлинг нима учун ўзини Махачевдан яхшироқ деб ҳисоблашини тушунтирди 0 15:02Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирни 6 та олтин билан якунлашди 0 14:39Эдди Хирн АҚШ оғир вазни учун муҳим бўлган жанг қайси эканлигини айтди 0 14:17Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади 0

27 янв 08:35
Янгиликлар

Футбол

Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради

Бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати старт олади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тарихга назар

Бу ҳисоб бўйича 18-Осиё чемпионати ҳисобланади. 1999-2020 йиллар оралиғида мусобақа ОФК футзал чемпионати деб номланган бўлса, 2022 йилдан буён ОФК футзал Осиё кубоги деб юритиб келинмоқда. Лекин биз қулай бўлиши учун футзал бўйича Осиё чемпионати дейишга ўрганиб қолганмиз.


Барча мезбонлар ва чемпионлар

Қуйида шу пайтгача Осиё чемпионатига мезбонлик қилган мамлакатлар ҳамда барча чемпионлар рўйхатини келтириб ўтамиз. 

1999. Мезбон - Малайзия. Чемпион - Эрон

2000. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Эрон

2001. Мезбон - Эрон. Чемпион - Эрон

2002. Мезбон - Индонезия. Чемпион - Эрон

2003. Мезбон - Эрон. Чемпион - Эрон

2004. Мезбон - Макау. Чемпион - Эрон

2005. Мезбон - Вьетнам. Чемпион - Эрон

2006. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Япония

2007. Мезбон - Япония. Чемпион - Эрон

2008. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Эрон

2010. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Эрон

2012. Мезбон - БАА. Чемпион - Япония

2014. Мезбон - Вьетнам. Чемпион - Япония

2016. Мезбон - Ўзбекистон. Чемпион - Эрон

2018. Мезбон - Таивань. Чемпион - Эрон

2022. Мезбон - Қувайт. Чемпион - Япония

2024. Мезбон - Таиланд. Чемпион - Эрон

2026. Мезбон - Индонезия. Чемпион - ???


Рекордлар

Шу пайтгача футзал Осиё чемпионати 17 бор ўтказилган бўлиб, шундан 13тасида Эрон терма жамоаси ғолиб чиққан. Япония 4 марта ғолибликни қўлга киритган.

Ўзбекистон барча Осиё чемпионатларида иштирок этиб келаётган тўртта жамоадан бири. Биз мусобақаларда иштирок этиш ва натижа кўрсатиш бўйича умумий жадвалда Эрон ва Япониядан кейин учинчи ўриндамиз. Барча 17та мусобақада қатнашган яна бир жамоа бор. Бу - Таиланд терма жамоаси.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси шу пайтгача 4 марта иккинчи ўрин (2001, 2006, 2010, 2016) ва олти марта учинчи ўринни  (2005, 2007, 2014, 2018, 2022, 2024) қўлга киритган. Биз шунингдек уч марта - 2006, 2010, 2016 йилларда турнирга мезбонлик қилганмиз.


Бу йилги мусобақа

Айтиб ўтганимиздек, ушбу Осиё чемпионати Индонезия пойтахти Жакартада ўтказилади. Ўйинлар иккита арена - "Jakarta Arena" (16,500 томошабин) ва "Jakarta International Velodrome" (8,500 томошабин) спорт мажмуаларида бўлиб ўтади. Мусобақа 27 январь старт олиб, 7 февраль куни ўз ниҳоясига етади.


Гуруҳлар ва жамоалар

Футзал бўйича Осиё чемпионатида 16та жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа кейинги босқичга йўл олади.


A гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғизистон, Жанубий Корея.

B гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Қувайт, Ливан.

C гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Тожикистон, Австралия.

D гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия.


Тақвим

Албатта, бизга кўпроқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўйинлари қизиқ бўлгани учун C гуруҳи тақвимини келтириб ўтамиз.


1-тур. 28 январь. 13:00

Япония - Австралия

1-тур. 28 январь. 17:00

Ўзбекистон - Тожикистон


2-тур. 30 январь. 13:00

Австралия - Ўзбекистон

2-тур. 30 январь. 17:00

Тожикистон - Япония


3-тур. 1 февраль. 13:00

Тожикистон - Австралия

3-тур. 1 февраль. 13:00

Япония - Ўзбекистон


Таркиб

21 январь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Мусобақа регламентига мувофиқ рўйхатдан 14 нафар футзалчи ўрин олган.

Дарвозабонлар: Шавкат Ибрагимов (Oil Star), Аббос Элмуродов (BMB PFC).

Ҳимоячилар: Илҳомжон Ҳамроев (Oil Star), Суннатилла Жўраев (Nasaf), Анасхон Раҳматов (Nasaf).

Қанот ўйинчилари: Шахрам Фахриддинов (ОКМК), Хайрулла Солихов (ОКМК), Самариддин Беркинов (Oil Star), Аброр Ахмедзянов (SQB), Акбар Усмонов (SQB), Ихтиёр Ропиев (Nasaf), Элдор Нигматов (Lokomotiv).

Ҳужумчилар: Музаффар Аҳаджонов (BMB PFC), Элбек Тўлқинов (Oil Star).

Делегация раҳбари – Рустам Зупаров

Бош мураббий – Нодир Элибоев

Дарвозабонлар мураббийи – Витор Вианна

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий – Тейшера Моурисио

Шифокор – Лазиз Тешабоев

Физиотерапевтлар – Расул Даянов, Абдураҳим Саримсоқов

Маъмур – Шаҳбоз Жўраев

Халқаро алоқалар департаменти бошлиғи — Гайрат Азизходжаев

Матбуот котиби – Нодир Аъзамов


Хайрулла Холиқов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг