UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

16 фев 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри жамоаси Усикка қарши жанг санасини маълум қилди

Супер оғир вазн тоифасида WВА, WВО, IBO ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик ва WВC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг 29 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтиши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, британиялик боксчининг вакиллари украиналикни мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг санаси ва жойини келишиб олишга ундамоқда. Бироқ, жангни Саудия Арабистонида ташкил этиш варианти энди кўриб чиқилмайди, сабаби улар Жиддадаги янги стадион қурилишини жангнинг белгиланган санасига қадар якунлашга кафолат бера олмайдилар. Фьюрининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Queensberry Promotions компанияси 29 апрель кунига "Уэмбли" стадионини банд қилган ва Усикнинг жавобини кутмоқда. Агар украиналик боксчи жангга рози бўлмаса, Фьюри ўша куни бошқа рақиб билан жанг қилиши мумкин.

Узоқ кутилган жанг бўйича якуний қарор шу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли инсайдер Майкл Бенсон ҳам Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг Буюк Британияда ташкил этилишини маълум қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг