UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

02 июн 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри - Уайлдер: Учинчи жанг учун иккита вариант

Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳиби Деонтей Уайлдер ўртасидаги трилогия шу йил сўнггида ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақида америкалик таниқли промоутер Боб Арум хабар берди. 

"Боксчилар ўртасидаги учинчи жангни шу йилнинг ноябрь ёки декабрь ойида ўтказишни режалаштиряпмиз. Ҳаммаси коронавирус пандемиясининг жаҳондаги ҳолатига боғлиқ бўлади. Катта эҳтимол билан трилогия АҚШ ва Буюк Британияда ўтказилмайди. Биз Уайлдер билан доимий мулоқотдамиз. Ҳозир жой масаласини муҳокама қиляпмиз. Бу бўйича иккита вариантимиз бор. Муҳими, жангнинг АҚШ вақтига мос пайтда ўтказиш", - дея Арумнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар шу кунгача ўзаро икки бор тўқнаш келишган. 2018 йилги илк жангда дуранг натижа қайд этилганди. Шу йил ўтказилган иккинчи тўқнашувда эса Фьюри Уайлдерни техник нокаутга учратиб, WBC камарига эга чиққанди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг