UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

16 окт 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди"

Собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг менежери Спенсер Браун 11 декабрь куни Кардиффда бўлиб ўтадиган катта бокс оқшоми Саудия Арабистони маблағлари ҳисобидан ташкил этилган сўнгги йирик шоулардан бири бўлишига ишонмоқда.

"Мен уларни боксдан бутунлай кетади деб ўйламайман, — деди Браун "Uncrowned" нашрига берган интервьюсида. — Аммо ҳамма хотиржам бўлиши керак. Ҳа, пуллар камаяди, чунки ҳеч ким бундай гонорарларни тўлашда давом эта олмайди".

"Ўйлашимча, Фьюри — Жошуа жанги саудияликлар ташкил этадиган сўнгги йирик жанглардан бири, — дея қўшимча қилди Браун. — Келажакда йилига бир ёки иккита катта жанг бўлиши мумкин, лекин улар боксдан кетишмайди. Албатта, ҳаммаси Турки Ал аш-Шайхга ва унинг соғлиғига боғлиқ. Биз унинг яқинда берган баёнотини эшитдик".

Турки Ал аш-Шайх бокс оламига бир неча йил аввал кириб келган ва бир қатор йирик жангларни ташкил этишга ёрдам берган эди. Бироқ яқинда у онкологик касалликлар бўйича даволанаётганини ва яқин йилларда бу унинг когнитив қобилиятларининг жиддий ёмонлашувига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.

Саудия Арабистони Riyadh Season ва The Ring брендлари остидаги шоуларни молиялаштиришдан ташқари, янги "Zuffa Boxing" промоутерлик компаниясининг акциядорлари ҳам ҳисобланади. Эҳтимол, молиялаштиришнинг қисқариши Дана Уайт бошчилигидаги ушбу компанияга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг