UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

25 мар 11:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюрининг промоутери Усик ва унинг жамоаси жангдан қочиш учун баҳона қидираётганини айтди

Машҳур промоутер Фрэнк Уоррен мижози Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.

"Усик жамоаси Тайсон 29 апрель куни жангга тайёр эмаслигига ишонган эди. Шу сабаб улар реванш учун молиявий шароитларни ўзгартиришни талаб қилишди. Аммо, Фьюри ўз вақтида жанг қилишга тайёр эканлиги маълум бўлди. Айни пайтда у икки ярим ҳафталик ўқув-машғулот йиғинида. Усик ва унинг жамоаси бундан қутулиш учун шунчаки баҳона излашди", - деди Уоррен.

Александр Усик ўз навбатида учта чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак. Унинг навбатдаги рақиби WВА йўналиши бўйича мажбурий даъвогар Даниэль Дюбуа. Кейингиси IBF бўйича мажбурий даъвогар Филип Хргович. WВО камарига мажбурий даъвогар Жо Жойс эса келаси ой Чжан Чжилэга қарши жанг ўтказиши режалаштирилган.

"29 апрель охирги муддат эди. Бу муддатдан сўнг Усикнинг камарларини ҳимоя қилиш мажбуриятлари кучга киради", - дея қўшимча қилди Уоррен.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг