UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0

24 янв 13:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғалабали серия билан келаётган қирғиз UFC жангчисига рақиб берилди

Миктибек Оролбай 14 март куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 269 турнирида октагонга чиқади.

Ярим ўрта вазн тоифасидаги қирғизистонлик аралаш яккакураш устаси тажрибали Крис Кёртисга қарши жанг ўтказади. Оролбай муддатидан аввал қозонилган икки ғалабали серия билан келмоқда. У кимура усулида Тофик Мусаевни, нокаут эвазига Жек Германсонни мағлубиятга учратган эди. Бунгача қирғизистоннинг 27 ёшли Миктибек ташкилотда биринчи марта мағлубиятга учраб, ҳакамларнинг алоҳида қарори билан Матеуш Ребецкига ютқазган эди.

Крис Кёртис эса аввалги жангида Макс Гриффин устидан алоҳида ҳакамлик қарори билан ғалаба қозониб, фаолиятини муваффақиятли йўналишга қайтарди. Бу билан 38 ёшли америкалик Брендан Аллен ва Роман Копиловга қарши жангларда икки мағлубиятдан иборат серияни ёпди.

Оролбай ўтган йили енгил вазн тоифасидан ярим ўрта вазнга кўтарилган бўлса, Кёртис ҳам ўрта вазн тоифасидан тушиб, дивизионда иккинчи жангини ўтказмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг