29 авг 14:51
Янгиликлар
Гандбол
Гандбол. Ёшларимиз Эронга қарши Жаҳон чемпионати чиптаси учун паркетга чиқишди
Иордания пойтахти Амман шаҳри мезбонлик қилаётган гандбол бўйича ёшлар (U18) ўртасидаги Осиё чемпионатида 1/4 финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Қўл тўпи усталаримиз А гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, 1/4 финалга йўл олишганди. Тўртта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозониб, қолган иккисида мағлуб бўлган ёшларимиз А гуруҳида 3-ўрин билан плей-оффга чиқишган эди.

Афсуски, ёшларимиз жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кечган чорак финал баҳсида Эрон терма жамоасига 24:36 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Эрон, Баҳрайн, Корея Республикаси ва Қатар терма жамоалари келаси йили ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

Энди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун 5-8 ўринлар учун ўтказиладиган учрашувда Саудия Арабистони ёшларига қарши паркетга чиқади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар