UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

30 дек 13:07
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчи қизларимиз халқаро мусобақанинг финалига чиқишди

Сингапур давлатининг Сингапур шаҳрида гандбол бўйича Жанубий-шарқий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

23 декабрь куни старт олган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этишмоқда.

Бугун, 30 декабрь куни мусобақанинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, гандбол бўйича аёллар терма жамоамиз муросасиз ўтган баҳсларда Япония аёллар терма жамоасини 35:31 хисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Эртага, 31 декабрь куни вакилларимиз ғолиблик учун Хитойни Тайпей аёллар терма жамоасига қарши тўп суришади. 

Эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳсларида терма жамоамиз аъзолари омадсизликка юз тутишди. Вакилларимиз Япония терма жамоасига қарши учрашувда 25:28 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эртага терма жамоамиз мусобақанинг бронза медаллари учун Тайланд жамоаси билан кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг