UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 май 17:30
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчиларимиз халқаро турнирда 93:0 ҳисобида ғалаба қозонишди

Теглар :  Гандбол
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида гандбол бўйича “IHF Trophy” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2000 ва 2001 йилларда туғилган қизлардан таркиб топган жамоаларимиз ҳам иштирок этишмоқда.

Бугун, мусобақанинг биринчи кунида U-17 терма жамоамиз мезбонлардан 40-21 ҳисобида устун келишган бўлса, U-19 жамоамиз қирғизистонлик тенгқурларини 93:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб рекорд ўрнатишди.

Бунгача ўтказилган бошқа ўйинларда Баҳрайн ўсмирлар жамоасининг Ҳиндистон устидан 86:31 ва Миср ўсмирларининг мавританиялик тенгқурлари устидан 92:16 ҳисобидаги ғалабалари қайд қилинган.

IHF Inter-Continental Trophy мусобақаси Халқаро гандбол федерацияси томонидан 2011 йилдан бери ўтказиб келинади. Икки йилда бир марта ўтказиладиган мусобақада ривожланаётган давлатларнинг 21 ёшгача ва 19 ёшгача спортчилари беллашишади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг