20 окт 20:46
Янгиликлар
"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди
Биз "Ғазалкент" футбол клуби ва Британиянинг Moneff финтеч-компанияси ўртасидаги ҳамкорлик бошланганини мамнуният билан эълон қиламиз!
Moneff ўзи нима?
Moneff — 2016-йилда Лондонда ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан ташкил этилган Британия финтеч-сервисидир. Компания Европадаги шахслар ва бизнес учун тўлов ҳисоб рақамлари ва халқаро пул ўтказмалари хизматларини тақдим этади (офислари Лондон, Копенгаген ва Тошкентда жойлашган).
2025 йилда Moneff компанияси Буюк Британия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистонга пул ўтказмалари хизматини ишга туширди. Ушбу хизмат хорижда яшаётган ватандошларимизга ўз яқинларига пул юборишда ёрдам беради.
Moneff хориждаги ўзбек жамиятининг маданий, таълимий ва спорт ташаббусларини, шунингдек, ёшлар ва аёллар футболини ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳамкорлик нимани англатади?
"Ғазалкент" ФК ва Moneff учун ушбу ҳамкорлик — одамларни бирлаштириш, Ўзбекистонда футбол ривожига ҳисса қўшиш ҳамда маҳаллий жамоа, унинг ўйинчилари ва мухлисларини қўллаб-қувватлаш имкониятидир.
Санжар Мавланов, Moneff CЕО ва асосчиси:
"Футбол ҳар доим ҳаётимда алоҳида ўрин тутган. Ўзбек футболи халқаро майдонда муносиб эътироф этилишини ҳамда клубларимиз ривожланиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлишини хоҳлардим. Газалкент ФC билан ҳамкорлик биз учун Ўзбекистонда футбол ривожига ҳисса қўшиш ва клуб атрофида бирлашган жамиятни қўллаб-қувватлаш имкониятидир."
Moneff’ни футбол оиламизда қутлашдан хурсандмиз! Олдинда бизни кўплаб қўшма ташаббуслар кутмоқда, уларнинг биринчиси Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги "Навбаҳор"га қарши бўладиган учрашувда старт олади.
Жамоага хуш келибсиз, Moneff!
???? moneff.com

Фикрлар