UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

20 апр 09:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Генри Сехудо: Стерлинг ва Романовни UFC`дан ҳайдаш керак

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо ташкилот раҳбарларига муғомбирлик йўли билан ғалаба қозонаётган жангчиларни ҳайдаш кераклигини уқтирмоқда.

"Киноакадемияда бу йил бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. Алжамейн Стерлинг ва Александр Романовга ҳам актёрлик учун мукофот бериш керак. Дана Уайт бу муғомбирларни ташкилотдан ҳайдаб юбориши лозим. Акс ҳолда бу қолганларга таъсир ўтказади. Дана, бу футболчиларга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўй!", - дейди Сехудо. 

Маълумот учун, оғир вазн тоифасидаги молдовалик аралаш яккакураш устаси Александр Романов Лас-Вегасда ўтган UFC on ESPN 22 турнири доирасида Хуан Эспинога қарши кечган жангнинг учинчи раундида баҳсни давом эттирмасликни лозим топганди. У бу қарорини рақибининг белдан пастга йўллаган зарбаси билан изоҳлаган эди. Жангни кузатиб борган мухлислар худди Сехудо сингари Романовни симуляция қилаётганликда айблаганди. 

Таъкидлаш жоиз, Алжамэйн Стерлинг шунга ўхшаш ҳолат сабаб Петр Яннинг UFC камарини тортиб олган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 апр 10:58:14
Usmonov Komiljon
Sexudodan xam to'g'ri gaplar chiqib qolarkana
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг