UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

07 фев 07:06
Янгиликлар

Футбол

Германия Кубоги. Икки соат давом этган ўйинда "Бавария" ғалаба қозонди

Германия Кубоги нимчорак финал босқичида "Герта" клуби Мюнхеннинг "Бавария" жамоасини қабул қилди.

Учрашув 2006 йилги Жаҳон чемпионати финал учрашувига мезбонлик қилган "Олимпиаштадион" майдонида ўтказилди ва қўшимча таймларда 3:2 ҳисобида немис грандининг ғалабаси билан якунланди.

Ғалаба тўпи экстра-таймда, аниқроғи 98-дақиқада Роберт Левандовскининг ажойиб узатмасидан сўнг Кингсли Коман томонидан киритилди. "Бавария" таркибида Серж Гнабри дубль қайд этган бўлса, "Герта" футболчиларидан Максимилиан Миттельштедт ва Дейви Зельке ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.  

Натижада "Бавария" мусобақадаги юришини давом эттириб, чорак финалга йўл олди.

Герта – Бавария 2:3 (1:1, 1:1, 0:1)
"Олимпияштадион"

Голлар: 1:0 – 3 Миттельштедт, 1:1 – 7 Гнабри, 1:2 – 49 Гнабри, 2:2 – 67 Зельке, 2:3 – 98 Коман.
Герта – Ярстейн, Рекик, Штарк, Платтенхардт, Миттельштедт, Калу (Клюнтер, 82), Лазаро, Груйич, Шелбред (Лустенбергер, 103), Дуда (Торунарига, 110), Ибишевич (Зельке, 64).
Бавария – Ульрайх, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Горетцка, Алькантара, Хамес (Мартинес, 119), Гнабри (Рибери, 89), Коман (Мюллер, 120), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Горетцка (3), Левандовски (120).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг